Американинг Софиядаги элчиси Жэмс Пардев АҚШ Болгарияда камида учта ҳарбий база ташкил этишни режалаштираëтганини билдирди.

Пардев БТВ хусусий телевидениега берган суҳбатида айтишича¸ ўтган ҳафта Болгарияда ўтказилган парламент сайловларида Социалистик партиянинг ғалаба қозонишига қарамай Вашингтон Ғарбий Европадаги минглаб қўшинларини Болгарияга жойлаштириш режасини ўзгартирмаган.