БМТнинг Жаҳон меъроси қўмитасининг навбатдаги йиғилиши келаси ҳафта Жанубий Африканинг Дурбан шаҳрида бўлиб ўтади.

Йиғилишда БМТ қўмитаси саккиз давлат ҳудудида жойлашган тарихий ва маданий аҳамиятга молик 42та жойни ўз рўйхатига киритишни режалади. Ана шу саккиз давлат орасида Туркманистон ҳам бор.
1972 йилда имзоланган “Дунё маданияти ва табиий меъроси” конвенциясига мувофиқ ҳозирда БМТнинг Жаҳон меъроси қўмитаси дунё миқёсида тарихий ва маданий аҳамиятга эга бўлган 788та жойни ўз рўйхатига киритилган.