Бугун Толибон ҳаракати Афғонистоннинг шарқий вилоятида ўтган ҳафта бедарак йўқолган АҚШ ҳарбийси қатл этилганини даъво қилди.

Толиблар матбуот вакили Абдул Латиф Хакимийга асосланиб ахборот агентликлари тарқатган хабарга кўра, АҚШ ҳарбийси 9 июл куни ўлдирилган ва унинг жасади Кунар вилоятидаги тоғли ҳудудда қолдирилган.
АҚШ ҳарбийлари Толибларнинг бу даъвосини ҳозирча тасдиқламади.
Юзлаб АҚШ ҳарбийлари Афғонистон ҳукумати қўшинлари мадади билан 12 кун олдин йўқолган америкалик аскарни қидиришни давом эттирмоқда.