Ички ишларга кўра, ўғрилар икки қўриқчини ўлдирган. Уларнинг бири воқеа жойида ҳалок бўлган. Иккинчиси эса касалхонада олинган жароҳатлардан кўз юмган.
Босқинчилик пайтида ўтиб кетаётган бир одам ҳам жароҳатланган.
Милиция қора рангли “Волга” автомашинасида қочиб кетган уч кишидан иборат босқинчилар тўдасини қидирмоқда.
Россиядан олинган бошқа хабарларга кўра, Коми Республикаси прокуратураси ҳафта бошидаги портлаш ва ёнғинга алоқадорликда гумон қилинган икки кишини ҳибсга олган.
Душанба кунги портлаш ва ёнғинда 24 киши ҳалок бўлган эди.
Коми прокуратураси вакили Юрий Князев ёнғин назоратчилари йўл қўйган масъулиятсизлик юзасидан ҳам жиноий иш очилганини маълум қилди. унинг айтишича, ёнғин юзберган бинодаги фавқулодда чиқиш йўллари қулфланган бўлган. Прокуратура вакилига кўра, ёнғин назоратчилари бу ҳолатни 2002 йилги назорат ишлари давомида аниқлаган, лекин уни тузатиш бўйича чораларни кўрмаган.
Гувоҳлар воқеа жойидан икки ўсмир қочиб кетаётганини кўрганини айтган. Бироқ Князевга кўра, ҳибсга олинганлар катта ёшдаги одамлардир.