АҚШ собиқ давлат котиби Маделин Олбрайт Озарбайжон ҳукумати ва мухолифатини биргаликда ишлаш ва ноябрга белгиланган парламент сайловларининг адолатли ўтишини таъминлашга чақирди.

Уч кунлик Баку сафари давомида Олбрайт хоним ҳукумат ва мухолифат намоëндалари билан қатор учрашувлар ўтказди.
Сафари якуни олдидан АҚШ собиқ давлат котиби¸ Озарбайжоннинг тинч йўл билан демократик ва фаровон мамлакатга айланишига умидлари катта эканини таъкидлади.
Халқаро кузатувчилар¸ қаллобликлар билан ўтган президентлик сайловларидан сўнг ҳокимиятга келган Илҳом Алиевнинг парламент сайловларининг ҳалол ўтишини таъминлашига шубҳа билан қарамоқдалар ва бундай сайловларнинг мамлакатда беқарорликка сабаб бўлишидан хавотир билдирмоқдалар.