Пекинга сафар қилаётган Европа комиссияси раҳбари Жозе Мануэл Баросо Хитой раҳбариятини мамлакат иқтисодидаги жадал ўсишни сиёсий ислоҳотлар билан мустаҳкамлашга чақирди.

"Хитойнинг ички барқарорлиги демократия ривожи ва фуқаро эркинликларини таъминлашга қаратилган сиёсий ислоҳотларнинг ўтказилишига боғлиқ", - деди Баросо.