“Эзгулик” инсон ҳуқуқлари жамияти Андижон воқеаларидан кейин Наманган вилоятида фуқароларга ойлик маошлар ва нафақалар ўз вақтида берила бошлагани тўғрисида маълумот тарқатди.
“Озодлик” мухбири мазкур мавзуни ўрганганда, бу маълумот қисман тасдиқланди.
“Давлат ташкилотида ишлайман. 14 минг сўм маош оламан. Шуни ҳам 4 ойдан буён олганим йўқ”, - деди суҳбатдошлардан бири.
Мактаб ўқитувчиси эса маошларни ўз вақтида олаётганини билдирди. Пенсионер отахон эса нафақасини баъзан ўз вақтида олиши, айрим ҳолларда эса кечикиб берилишини маълум қилди.
“Эзгулик” тарқатган яна бир хабарда айтилишича, Наманганда бўлган йиғилишлардан бирида вилоят ҳокими Икромхон Нажмиддинов Андижон фожеаларини инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари уюштирганини таъкидлаган.
Гарчи вилоят ҳокимлиги вакили бу гапни тасдиқламаган бўлса-да, йиғилишда қатнашган маҳаллалар оқсоқоллари “Эзгулик” вакиллари билан суҳбатда ҳоким шундай гапларни айтганини инкор этгани йўқ.
Жамиятнинг Поп туманилик фаоли Олтиной Қосимованинг сўзларига қараганда, Андижон фожеаларидан сўнг инсон ҳуқуқлари ҳимоячиларининг изсиз йўқолиб қолиши ҳолатлари кузатилмоқда. Хусусан, ҳозир “Эзгулик” аъзоси Ҳайитғофир Қўзиевни ҳеч қаердан топишнинг иложи бўлмаётир.
Жамиятнинг Поп тумани бўлими раҳбари Араббой Қодировнинг билдиришича, Андижон воқеаларидан кейин Наманган вилоятидаги инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари устидан маълумот тўплаш бошланган. Ички ишлар ходимлари уларнинг уйларига келиб, сўроқ-саволга тутмоқда.