Токио маҳкамаси бир гуруҳ хитойликлар даъвосини рад қилди.

Хитойлик давогарлар иккинчи жаҳон уруши даврида Япон ҳарбийлари қўллаган микробиологик қуроллардан қурбон бўлган қариндошлари учун товон тўланишини сўрашган эди. Бу талаб қондирилмади.
Даъвогар аëл гапиради:
"Бу – нотўғри ва адолатсиз қарор. Унга кўра алоҳида шаҳс халқаро муносабатлар субекти бўла олмас эмиш. Энди биз бунга аниқлик киритиш учун ўз мамлакатимига мурожаат қиламиз", - деди ХХР фуқароси Ванг.
Кейинги пайтда Хитой ва Япония орасида сиëсий таранглик кучайди. Япон қўшинларининг 1940 йилда Хитойни қирғинбарот қилгани расмий Токио томонидан тан олинмагани бунга сабаб бўлмоқда.