АҚШнинг Гуантанамо оролидаги қамоқхонасидаги махбуслар очлик эълон қилди.

Америка ҳарбийларига кўра, террорчиликда гумон қилинаётган 52 махбус камида тўққиз марта овқат ейишдан бош тортган.
Расмийларга кўра, махбуслар ўзларининг ҳибсда сақланаётганларига норозилик билдириб очлик эълон қилган бўлиши мумкин.
Кеча Гуантанамо қамоқхонасидан озод этилган икки афғонистонлик Кобулга етиб келганида, 105 нафар махбус очлик эълон қилгани ҳақида айтган эди.