Афғонистон сайлов комиссиясининг уч ходими гаровдан озод этилди.

Нуристон вилоятининг хавфсизлик хизмати бошлиғи генерал Абулбоқий Нуристоний айтганига асосланиб Озодлик радиосининг Афғон хизмати хабар қилишича, шу ҳафта бошида ўғирлаб кетилган сайлов комиссияси расмийлари вилоят хавфсизлик кучлари ва маҳаллий аҳоли биргаликда ўтказган операция натижасида озод қилинган. Генерал Нуристонийга кўра, расмийларни ўғирлаган 40 нафар жанггари Афғонистондан Покистон ҳудудига қочиб ўтишга муваффақ бўлган.