Покистон Бош вазири Шавкат Азиз Афғонистон президенти Ҳамид Карзай билан музокара олиб бориш учун 24 июл куни Кобулга боради.

Сўзлашув чоғида терроризм, гиёҳванд моддалар контрабандасига қарши кураш, икки давлат ўртасидаги савдо масалалари, хусусий инвестициялар ва минтақадаги хавфсизлик билан боғлиқ вазият муҳокама этилиши кутилмоқда.