Шимолий Кореянинг ядровий дастури борасида олиб борилаётган олти томонлама музокараларни қайта бошлашдан олдин бугун Пекинда Шимолий ва Жанубий Корея делегациялари ўртасида учрашув бўлди.

Томонлар Шимолий Кореянинг ядровий дастури борасидаги музокаралар кун тартиби юзасидан келишувга эришди.
Икки корейс давлати, АҚШ, Хитой, Япония ва Россия ўртасидаги олти томонлама учрашувнинг навбатдаги давраси 26 июлда бошланиши режалаштирилган.