Ҳиндистонда рўй берган сув тошқинлари оқибатида нобуд бўлган одамлар сони 850дан ошди.

Шу ҳафтада Ҳиндистонда охирги 100 йил ичида энг кучли сув тошқинлари рўй берди. Сешанба ва чоршанба кунги кучли селдан кейин 15 миллион аҳоли яшайдиган Мумбай шаҳрида ҳаёт аста-секин ўз маромига қайтяпти.