Россия Грузиядаги базадан ўз ҳарбийларини олиб чиқа бошлади.

Грузиядаги Россия қўшинлари қўмондони ўринбосари Владимир Купарадзега кўра, 10дан ортиқ зирхли машина Россия базасидан Қора денгиз соҳилидаги Батуми порт шаҳри томон йўлга чиққан. Мазкур техника якшанба куни кечқурун Россия чегарасига етиб бориши кутилмоқда.