Ливан Бош вазири Фауд Синиора Сурияга борди.

Сафардан кўзланган мақсад Сурия ҳарбий кучлари Ливандан олиб чиқилганидан кейин икки давлат ўртасидаги совуқлашган муносабатни яхшилашдан иборат. Ливан Бош вазири бугун Дамашқда Сурия президенти Башар Ал-Асад билан учрашди. Музокарадан кейин эълон қилинган қўшма баёнотда Сурия ва Ливан ўзига хос муносабатга эгалиги ва унга ҳеч ким аралашмаслиги кераклиги билдирилган. Маълумотларга кўра, Сурия президенти ва Ливан Бош вазири ўртасидаги музокара чоғида чегара масаласи ҳам муҳокама қилинган.