Буюк Британияда террористик ҳужумларга алоқадорликда гумон қилиниб ушланганлардан яна уч кишига 21 июль кунги ҳужумларга тайёргарлик кўрилаётганлиги тўғрисидаги маълумотни яширганлик бўйича айблов эълон қилинди.

Айбланаётганларнинг уччаласи ҳам бир ҳафта муқаддам Брайтонда қўлга олинган эди. Булардан ташқари икки аёл ҳамда бир эркак ҳам жиноятни яширганликда айбланмоқда.