Татарстон маҳкамаси собиқ милиция терговчиси Владимир Лямзин устидан чиқарилган қарор ўта юмшоқ деган ҳукм чиқарди.

Владимир Лямзин қўлга олинган гумондорларни қийнаш ва таҳқирлашда айбли деб топилган.
Собиқ терговчи қонунда кўзда тутилган жазо ўрнига шартли қамоқ жазоси олган.
Айни пайтда собиқ милиционер уч йилга озодликдан маҳрум қилинди.
Бу йил бошида Татаристонлик яна икки милиция ходими одамларни калтаклаб мол мулкини тортиб олгани учун жазога тортилган эди.