Тўлқин 10 августдан бошлаб Ўзбекистон телевидениесининг “Спорт” телеканали орқали Россия 1-каналининг “Время” дастури ўрнига “Россия” телеканалининг “Вести” ахборот дастури эфирга узатилмоқда.
“Спорт” телеканали директори Алишер Шоимов бунинг сабабини шу йил баҳорда Ўзбекистон муаллифлик ҳуқуқлари тўғрисидаги Берн конвенциясига тўлақонли аъзо бўлгани билан изоҳлади.
“Энди мамлакатдаги барча ОАВ муаллифлик ҳуқуқига риоя қилиши лозим. Ўзбекистон телерадиокомпанияси ва Россия 1-канали ўртасида шартнома йўқ. Шартнома тузишга эса “Россия” телеканали хоҳиш билдирди. Айни пайтда шартнома имзолаш жараёни кечмоқда. Улар бизга ҳозирданоқ ўз кўрсатувларини бемалол эфирга узатишимизга рухсат берди. Шунинг учун биз бу каналнинг “Вести”дан ташқари бошқа кўрсатувларини ҳам ёзиб олиб ёки тўғридан-тўғри эфирга беряпмиз”, - деди А.Шоимов.
Баъзи кузутувчилар телевидениедаги бу ўзгаришларни Ўзбекистон президентининг Россияга сўнгги ташрифи ва кейинги геосиёсий ҳодисалар билан боғламоқда. Аммо А.Шоимов “Россия” телеканали билан олиб борилаётган музокараларнинг бу ҳодисаларга ҳеч қандай дахли йўқлигини билдирди.
Унинг айтишича, Ўзбекистон Берн конвенциясига аъзо бўлгани сабабли бундан кейин бошқа давлатлар телеканаллари билан ҳамкорликда ҳам муаллифлик ҳуқуқи талабларидан келиб чиқилади.