Исроил фуқароси фаластинликларни ўққа тутгани оқибатида уч одам нобуд бўлди.

Исроил хавфсизлик кучлари ҳужум қилган шахсни қўлга олди. Воқеа Ғарбий соҳилнинг Шило қишлоғи яқинида рўй берди. Салкам икки ҳафта олдин яхудийларнинг Ғарбий соҳилдан кўчирилишига қарши бўлган бир яхудий исроиллик тўрт арабни отиб ўлдирган эди.