Афғонистоннинг Қандаҳор шаҳрида йўл четида бомба портлагани оқибатида Американинг икки ҳарбийси нобуд бўлди, бошқа икки нафари яраланди.

АҚШ ҳарбийларига кўра, бомба АҚШ ҳарбийларининг бронемашинаси ўтиб кетаётган пайтда портлаган. Улар йўл қурилиши лойиҳаси хавфсизлигини таъминлаш билан шуғулланган.