Халқаро хабарлар Австралия Ташқи ишлар вазири Александр Довнер Канберра шаҳрида Афғонистон Ташқи ишлар вазири Абдулла Абдулла билан учрашди. август 18, 2005 Музокарадан сўнг Довнер Австралия ҳукумати келаси ой Афғонистонда ўтказиладиган сайловлар хавфсизлигини таъминлаш учун Афғонистонга 150 нафар сараланган аскар жўнатилишини билдирди. Мазкур кучлар Афғонистонда 12 ой қолади.