Афғонистоннинг Кунар вилоятида жанггарилар билан қуролли тўқнашувда бир америкалик ва бир афғонистонлик ҳарбий нобуд бўлди.

АҚШ расмийлари тарқатган баёнотга кўра, тўқнашувда афғонистонлик тўрт ҳарбий яраланган. Афғонистон Мудофаа вазирлиги матбуот вакили генерал Муҳаммад Сохир Азимийга кўра, тўқнашувда жанггарилардан икки киши ўлдирилган.