Бу учрашув Ван дер Линденнинг Шимолий Кавказ регионига сафари доирасида бўлиб ўтди. У озарбойжонлик инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари билан ҳам учрашди ва 6 ноябрга белгиланган парламент сайлови арафасидаги вазият билан қизиқди.
Европа Кенгаши раҳбари Озарбойжон ҳукуматини сайловни адолатли ва демократик тарзда ўтказишга чақирди.
Сайлов арафасида мамлакатда кескинлик кучайиб бораётгани хабар қилинмоқда. Мухолифат етакчиларига кетма-кет ҳужумлар уюштирилди. Мамлакат расмийлари эса ҳукуматга қарши бўлган ёшлар ҳаракатининг бир неча етакчисини хориждан пул олиб, инқилобга тайёргарлик кўраётганликда айбламоқда.
Ҳукумат тарафдори бўлган партиялар эса мухолифат билан ҳар қандай муносабатни тўхтатган.
Ван дер Линден эртага мамлакат президенти Илҳом Алиев билан учрашади.