Зикрилло Ишонч Тошкентдаги Чорсу бозорининг эски-туски буюмлар сотиладиган қисми Мустақиллик байрами арафасида ёпилди. Бу ерда савдо қиладиган тужжорларга бошқа жой ажратиб берилгани йўқ.
Сотувчиларнинг айтишича, милиционерлар уларни ҳақорат қилиб ҳайдамоқда, буюмларини ҳар томонга отиб ташламоқда.
Одамлар “Етим бозор” деб атайдиган бу бозор, сотувчиларнинг эътирофича, биринчи навбатда, аҳолининг камбағал ва кам таъминланган қисмини қақшатади. Чунки бу ердан фақат шу қатлам вакиллари ишлатилган турли буюмлар, кийим-кечак харид қилади.
Сотувчиларнинг сўзларига қараганда, шу ерда дўконлар очилаётгани сабабли уларни ҳайдашмоқда. Ҳозирча “Етим бозор” вақтинчалик ёпилиши айтиляпти.
Кузатувчи Жаҳонгир Шосалимовнинг таъкидлашича, эски-туски бозорлари ҳамма давлатда бор. Аҳоли даромади кескин камайган Ўзбекистон учун эса бундай бозорларнинг мавжудлиги жуда зарур.
“Чорсудаги эски-туски сотиладиган бозорнинг ёпилиши кўпчиликнинг жиддий норозилигига сабаб бўлади. Чунки бу ерда мингга яқин одам ишлайди. Уларнинг тирикчилиги шу бозор билан боғлиқ”, - деди Ж.Шосалимов.
Чорсу бозори маъмурияти кўтарилган мавзу юзасидан изоҳ билдиришни истамади.