Россиялик йирик нефт магнати Михаил Ходорковский бўлажак Давлат думасига сайловга номзодини қўйишини маълум қилди.

Бу ҳақда бугун ЮКОСнинг собиқ раҳбари Ходорковскийнинг матбуот хизмати хабар тарқатди. Ходорковский номзодини қўллаётган ташаббускор гуруҳ фикрига кўра, у ҳам сиёсатчи ва ҳам яхши иш бошқарувчи сифатида Россия манфаати учун катта фойда келтириши мумкин.
Ташаббускор гуруҳ таркибида Иван Стариков, Борис Надеждин, Эдуард Лимонов ва Ирина Хакамадалар бор.
Амалдаги қонунчиликка биноан суд ҳукми кучга киргунига қадар Михаил Ходорковский депутатликка номзодини қўйиши мумкин.