Мисрликлар мамлакат тарихида илк бор бир неча омзодлар иштирокида президентлик сайлови ўтказди.

Шу вақтга қадар ҳозирги президент Хусни Муборак ягона номзод сифатида қайта сайланиб келаётган эди. Бугунги сайловда эса у билан яна 9 нафар номзод иштирок этди. Сайлов давомида айрим участкаларда қонунбузарликлар содир бўлгани ҳақида хабар қилинди.
Айни вақтда Қоҳира шаҳри марказига юзга яқин одам йиғилиб, Хусни Муборакнинг истеъфосини сўради.