Ўзбекистонда халқаро “Айрекс” ташкилоти ваколатхонаси фаолияти олти ойга тўхтатиб қўйилди.

Ўзбекистон Адлия вазирлигининг маълум қилишича, бунинг сабаби ташкилотнинг 2004 йилдан бугунги кунга қадар АҚШ да таълим олган аъзолари ҳақида тўлиқ ахборот беришни рад этганидир.
АҚШ да бундан 40 йил муқаддам ташкил этилган “Айрекс” ташкилоти ваколатхонаси Ўзбекистонда 1994 йилдан буён ишлаб келаётган эди.