Украина президенти Виктор Юшченко собиқ Бош вазир Юлия Тимошенкони ўз лавозимни суистеъмол қилганликда айбламоқда.

Бугун Ассошиэйтед Пресс ахборотлигига бу ҳақда интервью бериб, Виктор Юшченко, агар Тимошенко “зарғалдоқ инқилоби принципларига таяниб” ишини давом эттиришга тайёр бўлса, ҳукуматга қайтишини қўллаб-қувватлайман, деб билдирди.
Бугун Тимошенко ҳам чиқиш қилиб, кейинги йилда бўладиган парламент сайловида қатнашиб, ўз ўрнини қайта эгаллаши ва 2009 йилда президентлик сайловига ўз номзодини қўйишини маълум қилган эди.