Шимолий Корея унга ваъда этилган чучук сувда ишловчи реакторни ўз ядровий дастурини тўхтатгунга қадар берилишини талаб қилмоқда.
Япония ташқи ишлар вазири Нобутака Мачимура Шимолий Кореянинг янги талабини мутлақо ноўрин, деб баҳолади.
АҚШ Давлат департаменти расмийси Адам Эрелига кўра эса, расмий Пхенян куни кеча олти томонлама музокараларда келишилган битимга буткул мос келмаган талабни қўймоқда.
Хитой Ташқи ишлар вазирлиги расмийси Кин Ганг бу борада бундай деди:
“Олти томонлама музокараларда томонлар жуда муҳим келишувни имзолаган эди. Бу музокараларда томонлар умумий мақсадимиз бўйича бир битимга келган эди. Лекин келгуси музокараларда ҳали ҳамма масалалар бўйича яна қийинчиликлар бўладиган кўринади. Бизнинг фикримизча, ҳали томонлар тинч йўл билан масалани ҳал қилиш имконига эга”, — деди Хитой Ташқи ишлар вазирлиги расмийси.