Кеча кечқурунги портлашда 46 киши турли тан жароҳатлари олди.
Беларус расмийларига кўра, ичига темир бўлаклари солинган портловчи мослама, одам гавжум бўлган кафе яқинидаги гултувакка ўрнатилган бўлган.
Маълум қилинишича, яраланганлардан 25 нафари касалхоналарда қолмоқда.
Ички ишлар вакили Вячеслав Астафьев милиция фаолияти кучайтирилган режимга ўтказилганини маълум қилди.
“Витебск вилояти ички ишлар органлари кучайтирилган режимга ўтказилди. Воқеа хусусида бирор ахборотга эга бўлган фуқаролардан ички ишлар органларига мурожаат қилишларини илтимос қиламан. Мазкур жиноят бўйича ахборот тақдим этганлар шахси сир сақланиши ва бу ахборот учун мукофот берилиши кафолатланади”, - деди Астафьев.
Тергов гуруҳи портлаш сабабларини ҳозирча ошкор этгани йўқ.