Рита довули АҚШнинг Техас ва Луизиана штатлари жанубий соҳилларига етиб келди.

Соатига тахминан 200 километр тезликда ëмғир аралаш кучли шамол қирғоққа шиддат билан келиб урилмоқда. Довул келишдан олдин қирғоқ бўйлаб 500 километр узунликдаги ҳудудлардан тахминан 2 миллион одам уй-жойини ташлаб чиқди. Рита довули етказган зарар кўлами ҳозирча номаълум. Техас штатининг Ҳюстон шаҳри ҳокими Билл Уайтга кўра¸ довулдан етган зарар ҳақида гапиришга ҳали анча эрта.
“Ëмғир аралаш қаттиқ шамол давом этмоқда. Биз ҳозирча довулдан етган зарар тўғрисида якуний хулоса чиқара олмаймиз”¸ - дейди Ҳюстон ҳокими.