Индонезиядаги Бали оролида яна портлашлар юз берди.

Камида 23 киши ўлди, 50дан зиёд киши яраланди.
Ахборот агентликларининг маҳаллий радио тарқатган маълумотларга таяниб берган хабарларига қараганда чет эллик сайёҳлар дам оладиган пляжда икки марта портлаш амалга оширилган. Учинчи портлаш тилга олинган пляждан 30 км узоқликда, Кута шаҳри марказида юз берган.
Бундан 3 йил муқаддам, 2002 йилнинг октябрида амалга оширилган портлашдан 200дан зиёд киши нобкуд бўлган эди.