Бироқ, расмий Анқара аъзолик учун қўйиладиган барча талабларни бажариши лозим ва бунда мамлакат “маданий инқилоб”ни бошдан кечиришига тўғри келади, деб таъкидлади Жак Ширак. Унга кўра, Туркия ўз қонунларини Европа Иттифоқи стандартларига мослаштириши лозим.
Бу борада Еврокомиссия раҳбари Жозе Мануэл Барроза эса бундай деди:
“Туркиянинг Европа Иттифоқига аъзо бўлиши масаласига келсак, фикримча, бунинг имкони бор. Аммо, бир нарсани очиқ айтишим керак, ҳар қандай мамлакатнинг Иттифоққа аъзо бўлиб кириши автоматик равишда ёки кафолатланган тарзда бўлмайди. Аксар ҳолда бу вазиятнинг ривожига боғлиқ бўлади”, — деди Еврокомиссия раҳбари Жозе Мануэл Барроза.
Туркия Бош вазири Ражаб Тоййиб Эрдўғон Туркиянинг Европа Иттифоқига аъзо бўлиб кириши бўйича музокараларнинг бошланиши “катта бир кураш”нинг бошланишидир, деб баҳолади.