Шахсан президент Нурсултон Назарбоев иштирокида имзоланган шартномага кўра, Қозоғистоннинг Манғиқишлоқ Атом электр станциясидан чиққан 3 тонна ядровий ёқилғи чиқиндисини, одатдагидек, кўмиб юбормасдан фойдаланишга келишилган. Бу лойиҳанинг умумий қиймати 2 миллион АҚШ доллари туради ва унинг амалиётини Халқаро атом энергияси агентлиги кузатиб борадиган бўлди.