Қирғизистон парламенти бир йил давомида норозилик намойишларини бекор қилиш сўрови билан президентга юзланмоқчи эканини маълум қилди.

Айни ташаббус эгаси, парламентнинг конституцион тузим ва қонунчилик бўйича қўмитаси раиси Қамбарали Когантиевга кўра, шу йўл билан мамлакатда нормал ҳаёт тарзини тиклаш мумкин.
Бугун Қирғизистонга оид берилган яна бир хабарда эса мамлакат жанубида оқсим касаллиги қўзғалгани айтилмоқда. Жалол-обод вилоятида 9 одам касалхонага ётқизилди. Аниқланишича, уларнинг ҳаммаси касалланган уй ҳайвонлари гўштини истеъмол қилган.