Озарбойжон мухолифати етакчиси Расул Гулиев 9 йиллик муҳожиратдан сўнг Бакуга қайтаётганда, Симферополда ҳибсга олинди.

Гулиевнинг ўзи Озодлик радиосига айтишича, у буюртма қилинган самолётда Лондондан Симферополга учиб келган вақтда Интерпол кўрсатмаси билан ҳибсга олинган.
Расул Гулиев Озарбойжон парламентининг собиқ ва мамлакатдаги мухолиф Демократик партиянинг амалдаги раисидир.
Озарбойжон ҳукумати Гулиевни давлат мулкини ўзлаштирганликда айбламоқда. Мухолифат томони эса бу айбловлар уюштирилган, деб ҳисобламоқда.