Европа Иттифоқи парранда гриппи кўплаб мамлакатларда тарқалиши мумкинлигидан хавотир билдирмоқда.

Еврокомиссия расмийси Филип Тод бу борада шундай маълумот берди:
“Европа иттифоқининг соғлиқни сақлаш соҳаси бўйича бошқармаси иттифоққа аъзо барча давлатларни зудлик билан тиббий дори-дармон заҳираларини йиғишга чақиради. Европада парранда гриппи тарқалгудек бўлса, бу жуда зарурдир”, — деди Еврокомиссия расмийси.
Британия бош эпидемиологи Дайэм Доналдсонга кўра, агар парранда гриппи қўзғаладиган бўлса, мамлакатда 50 минг одамни ҳаётдан олиб кетиши мумкин.
Айни вақтда Руминия ҳукумати парранда гариппи учраган Дунай делтасида бошқа ҳолат қайд этилмаганини айтмоқда.