Бу ҳақда Маркос Киприану Люксембургда Европа Кенгашига аъзо мамлакатлар ташқи ишлар вазирларининг фавқулотда ўтказилган мажлисидан сўнг гапирди.
Киприану Европа Кенгаши парранда гриппини олдини олиш мақсадида бор кучи билан курашаëтганини айтди:
"Бирор бир мамлакат ўз-ўзини якка холда ҳимоя қила олмайди. Биз бундай масалаларни биргаликда назорат қилиб¸ келиб чиқиши мумкин бўлган эпидемияга қарши ҳамкорликда курашмоғимиз лозим"¸ - деди Киприану.
Мажлис Руминия расмийларининг Дунай дарëси бўйи¸ мамлакатнинг Украина билан чегарадош ҳудудларидан бирида парранда гриппи қайд этилгани ҳақида хабар пайдо бўлганидан сўнг уюштирилди.
Мазкур мажлисда сўзга чиққан Британия Ташқи Ишлар вазири Жэк Строу парранда гриппига қарши катта кураш олиб борилаëтганини айтди:
"Европа Кенгаши Греция¸ Руминия¸ Туркия ва Россия Федерацияси ва бошқа мамлакатларга парранда гриппи билан боғлиқ фавқулотда вазиятларда қандай иш тутиш лозимлиги ҳақида тушунтириш ишлари олиб бормоқда"¸ - деди Жэк Строу.
Вазир шунингдек¸ Европа Кенгаши парранда гриппи пайдо бўлган тақдирда ҳам унга қарши эффектив кураш олиб бориш мумкинлигини одамларга тушунтириш лозимлигини айтди.
Шанба куни Руминия қишлоқлардан иккисида H5N1 вируси топилган эди. Айни вирус Туркиядаги қушларда ҳам қайд этилди. Грецияда нобуд бўлган курка ҳам бугун парранда гриппи текширувидан ўтказилмоқда. 2003 йилдан буëн парранда гриппи 60дан ортиқ одам ўлимига сабаб бўлди.