АҚШ ва Афғонистон ҳукуматлари Қандаҳор вилоятида содир бўлган низоли ҳодисани кескин танқид қилди.

Бу ерда АҚШ ҳарбийлари икки толибон жангчиси жасадини ёқиб юборгани ҳақида хабар қилинган эди. Хусусан, Австралия телевидениеси берган репортажда айтилишича, жасадлар гигиеник нуқтаи назардан ёқилган. Аммо кейинроқ АҚШ ҳарбийлари буни толибонлар устидан ҳақоратга буриб юборган.
Америка ҳарбийлари буни кескин рад этиб, ҳодиса ўрганилаётганини айтмоқда.