Қамоққа олинган россиялик миллиардер Михаил Ходорковскийнинг хотини Краснакаенскдаги жазони ўташ колониясида сақланаётган эридан хабар олиб қайтди.

Инна Ходорковскаянинг айтишича, турмуш ўртоғи Михаил Ходорковский ҳозирда тикувчилик цехида ишламоқда экан. Яқин орада Ходорковский яхшироқ ишга ўтказилиши, яъни махбуслар ўқийдиган касб-хунар билим юртида ўқитувчилик қилиши кутилаётган экан. ЮКОС ширкати собиқ раҳбари Михаил Ходорковский пулларни ноқонуний ўзлаштирганликда айбланиб, саккиз йилга озодликдан махрум этилган эди.