БМТ Хавфсизлик кенгашига аъзо давлатлар Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадиннажотнинг Исроил борасида айтган шов-шувли баёнотини қораламоқда.

Бир неча кун бурун Теҳрон раҳбари "Исроил дунё ҳаритасидан ўчириб ташланиши", керак деган ва бундай чақириқ аксар ғарб давлатларининг кескин танқидларига сабаб бўлганди. Эрон эса БМТ Хавфсизлик Кенгашининг бундай ёндашувини "сионистлар" буюртмаси деб билишини айтди. Шунингдек Эрон Исроилга ҳужум қилиш нияти йўқлигини ҳам билдирди. кеча Теҳронда аксил-исроил намоишлари бўлиб ўтди. Намоишчилар Аҳмадинажод баёнотини қўллаб қувватлаган.