Путин авваллари ҳам бу давлатда бўлган. Аммо давлат ташрифи билан Москва раҳбари илк бор Нидерландияга сафар қилмоқда. Путин икки кун давомида Амстердам ва Хага шаҳарларида мамлакат сиёсий, бизнес доиралари вакиллари билан учрашади. Ташриф арафасида Кремл раҳбари Нидерландияни Россиянинг Европадаги ишончли ҳамкори деб атаган.