Жанубий Қозоғистон вилоятидаги Қорабулоқ қишлоғида 35 мингдан зиёд аҳоли яшайди. Қишлоқ аҳлининг деярли юз фоизи ўзбеклардан иборат. Қорабулоқликлар, асосан, қишлоқ хўжалиги орқасидан тирикчилик қилади.
Қишлоқ аҳлининг сўзларига кўра, бир пайтлар бу ерда мингдан ортиқ булоқ бўлган. Уларнинг суви қора рангда бўлгани учун қишлоқ Қорабулоқ номини олган.
Қорабулоқлик тарихчи Абдумавлон Далабой ўғлининг таъкидлашича, қишлоқ етти минг йиллик тарихга эга. Ҳозирги Сайрам, қадимги Исфижоб шаҳри атрофида жуда кўп кентлар бўлган. Бу кентларнинг энг каттаси Қорабулоқ бўлган.
Қорабулоқ қишлоғи ҳокимлиги маълумотларига кўра, бу ерда 35 мингдан зиёд аҳоли яшайди. Уларнинг қарийб юз фоизи, тўғрироғи 99,9 фоизи ўзбеклардир. Қишлоқ ҳудудида 7 та ширкат хўжалиги, 400 га яқин деҳқон хўжалиги бор. Рўйхатга олинган ишсизлар сони 29 кишини ташкил этади.
Қишлоқдаги “Сайрам қопқа” даҳаси хотин-қизлар қўмитаси раиси Победа Абдуазимова Қорабулоқда аёллар эркакларга кўра фаолроқлигини таъкидлади. Хусусан, қишлоқдаги мактаблар ўқитувчиларининг 70 фоизи, тиббиёт ходимларининг 60 фоизи хотин-қизлардир. Тадбиркорларнинг 80 фоизи ҳам аёллар ҳисобланади.
Қорабулоқдаги 13 мактабнинг барчасида таълим ўзбек тилида олиб борилади. Бироқ, ўқитувчи Шабоҳат Ибрагимованинг айтишича, таълим жараёнида қозоқ ва рус тилларига катта эътибор қаратилади. Ўзбек мактаблари бўлса ҳам ягона тест синовлари қозоқ тилида ўтказилади.
Қорабулоқлик қариялар ўзбекона урф-одатлар унутилиб кетаётганидан ташвишда. Улар мавжуд урф-одатларнинг ярмидан кўпи унутилиб кетганини айтмоқда.
Қорабулоқликларнинг ҳам ўзига хос муаммолари бор. Улардан бирининг билдиришича, 1992 йилда қишлоқда тарихий музей ташкил этишга ҳаракат қилган. Бироқ турли баҳоналар кўрсатган маҳаллий ҳокимликдан кўмак олишнинг имкони бўлмаган.
“Ўзбекистонда катта опамнинг икки ўғли яшайди. Уч йилдан буён борди-келди қила олмаймиз. Боришга ҳаракат қиламиз, лекин чегарадан ўтиш ташвишларидан чўчиймиз. Қолаверса, Ўзбекистон телевидениеси кўрсатувларини кўргимиз келади. Аммо бизда бу кўрсатувлар олиб кўрсатилмайди”, - дейди қорабулоқлик аёллардан бири.
Қорабулоқ қишлоғи ҳокимлиги бош мутаххасиси Абдушукур Режаметовнинг айтишича, қишлоқда туғилиш даражаси жуда юқори. Ўтган йили Қорабулоқда 1126 та, жорий йилнинг 10 ойида 980 нафар чақалоқ дунёга келган.