Иордания Қироли Абдуллоҳ Қозоғистонга уч кунлик сафарини бошлади.

Бугун Алматида Абдуллоҳ Президент Нурсултон Назарбеов билан учрашди. Музокарадан сўнг Иордания раҳбари ўз мамлакати ва Қозоғистон ўртасидаги алоқалар мустаҳкамланишига умид билдирди. Маълумотларга кўра, Назарбоев ва Абдуллоҳ ўртасидаги сўзлашувда икки давлат ўртасидаги инвестиция ва савдо хажмини ошириш бўйича қўшма комиссия ташкил этиш масаласи муҳокама этилган.