Венада ўтган Ислом конференцияси мусулмон мамлакат раҳбарларининг дунë жамоатчлигига мурожаат қилиб¸ Ислом динини тинч¸ мулоқот ва сабр дини¸ сифатида тан олишга чақириши билан ниҳоясига етди.

Эронлик инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Ширин Эбодий мусулмон мамлакатларидаги аëлларнинг таҳқирланишини қаттиқ танқид қилди.
2003 йилги Нобел тинчлик мукофоти совриндори айрим ислом мамлакатлари ҳукуматлари ислом ортига беркиниб мустабидлик қилишини гапирди.
Сешанба куни анжуманда қилган чиқишида Агғонистон президенти Ҳамид Қарзай Ислом динидан фойдаланиб¸ инсониятни зўравонликка етаклаëтган террорчиларни инсон деган номга сазовор эмаслигини гапирди.
Ироқ президенти Жалол Талобоний террочиларни айëр деб, Ислом ғояларига зид ҳаракат қилишда айблади.