БМТ Бош котиби Кофи Аннан бугун Тбилисига борди.

Аннан ва Грузия президенти Михаил Саакашвили ўртасидаги сўзлашувда Грузиянинг икки исёнкор ўлкаси Абхазия ва Жанубий Осетия автоном республикаларидаги вазият муҳокама этилди. Кофи Аннан Тбилиси расмийлари ва икки автоном республика ўртасида кўп йиллардан буён давом этиб келаётган можарони хал этишда ёрдам беришни ваъда қилди.
Маълумки БМТ 1993 йилда ўзининг кузатувчи миссиясини Грузия ва абхаз сепаратчи кучлари ўртасига жойлаштирган.