Исроил президенти ва парламент раиси келаси йилнинг 28 мартида умумий сайловлар ўтказишга келишиб олди.

1978 йили “Ликуд” партиясини тузишга ëрдам берган ва кейинчалик унга раҳбарлик қилган мамлакат Бош ваизири Ариэл Шарон¸ шу ҳафта бошида унинг сафидан чиққанлигини маълум қилган эди.

Энди у “Миллий масъулият” номли янги партияга рахбарлик қилади.
Яқин Шарқдан олинган бошқа бир хабарда ўтган тунда Ғарбий Соҳилда юз берган тўқнашувда 11 нафар фаластинлик ва 3 исроил ҳарбийси яралангани айтилади.