Бирлашган Араб Амирликлари мамлакат тарихида биринчи марта маслаҳат кенгашига сайлов ўтказишини эълон қилди.

БААнинг амири Шайх Халифа бин Саййид ал-Наҳайан сайловларда миллий маслаҳат кенгаши вакилларининг ярми танланишнини маълум қилди.
Кенгаш аъзоларининг қолган ярми, аввалгидек, етти амирлик томонидан тайинланади.
БАА 1971 йилда ташкил топган ва Форс Кўрфазидаги сайловлар ўтказилмайдиган ягона давлат бўлиб келмоқда.