Дунёнинг кўпгина давлатларида инсон ҳуқуқлари куни билан боғлиқ тадбирлар бўлиб ўтди.

Жумладан Россияда "Яблоко" партияси, "Ўнг қанот кучлар иттифоқи", "Демократик иттифоқ" каби сиёсий бирлашмалар Москвада намоишлар ўтказди ва ҳукуматдан инсон ҳуқуқлари масаласига эътибор беришга даъват этдилар. Шунга ўхшаш норозилик намоишлар Санкт-Петербург, Самара, Владивосток шаҳарларида ҳам бўлди.