Кеча Нигерияда юз берган авиаҳалокатда ҳалок бўлганларнинг яқинлари жасадларни олиш учун касалхона моргига келди.

Авиаҳалокат натижасида 103 йўловчи нобуд бўлди. Уларнинг аксарияти мактаб ўқувчиларидир.
Сосолио ҳаво йўлларига қарашли самолëт Нигерия пойтахти Абужадан мамлакат жанубидаги Порта Ҳаркорт шаҳрига парвоз қилаëтган эди.
Фожеа самолëт ерга қўнаëтган пайтда юз берган.
Ҳалокатда етти киши омон қолгани айтилмоқда.
Расмийлар ҳалокат сабабларини ўрганмоқда.